Унда Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлигида амалга оширилаётган самарали лойиҳалар ва истиқболдаги режалар, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, гендер тенгликка оид масалалар муҳокама этилди.
Ўз навбатида, С.Махл сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ислоҳотларни, жумладан, очиқлик сиёсати туфайли юқори натижалар қайд этилаётганини, бу эса бошқа мамлакатларга намуна бўлаётганини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, мулоқот давомида «Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар» доирасидаги ишларни биргаликда амалга ошириш, маҳаллий Кенгашларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ўқув дастурларини ишлаб чиқиш таклифлари ҳам илгари сурилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.