Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказмоқчи

    Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айланмаси ҳажмини 2 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

    Қозоғистоннинг "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси расмий ташриф билан Эронда бўлди.

    Теҳронда Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ареф ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ўртасидаги келгуси ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Хусусан, томонлар ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Шу мақсадда Ўзбекистон ва Эрон транспорт-логистика соҳасидаги кўп йиллик муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиб, кучларни бирлаштиришга келишиб олди.

    Шунингдек, учрашув иштирокчилари саноат кооперациясини ривожлантириш, ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштириш, фан, таълим, технологиялар ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда туризм, маданият ва гуманитар соҳалардаги ўзаро алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидилар.

    Ташриф доирасида Ўзбекистон ва Эрон бизнес-форуми ўтказилди. Тадбирда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмасини 500 миллион долларга етгани, қўшма корхоналар сони эса 210 тадан ошгани қайд этилди.

    Форумда ҳамкорлик салоҳияти таҳлил қилиниб, янги ўсиш нуқталари белгиланди. 1 миллиард долларлик лойиҳалар ва савдо шартномалари портфели шакллантирилди.

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates