Ўзбекистон ва Малайзия Қашқадарё вилоятидаги инвестиция лойиҳасини биргаликда амалга оширади

    Каноп ва тамаки маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

    Савдогарбанк ва Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси вакиллари Малайзиянинг Кенаф ва Тамаки Миллий кенгаши (НКТБ) раҳбарияти билан онлайн музокаралар ўтказдилар, дея хабар беради “Дунё” АА мухбири.

    Тадбир давомида Қашқадарё вилоятида канопни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича қўшимча инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мумкин бўлган масалалар муҳокама қилинди.

    1973 йилда ташкил этилган НКТБ Малайзиядаги ягона давлат органи бўлиб, унинг асосий вазифалари ва ваколатлари ип, мато, целлюлоза, тўқилмаган мато, косметика ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун канопни етиштириш ва қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, ушбу соҳани янада кенгайтириш дастурларини ишлаб чиқишни таъминлайди. Мазкур соҳада фаолият юритадиган компаниялар учун имтиёзлар ва преференциялар бериш, шунингдек, бундай компанияларга рўйхатдан ўтиш, сертификатлар бериш каноп ва тамаки маҳсулотларининг нарх сиёсатини тартибга солиш ишлари билан шуғулланади.

    Бундан ташқари, Кенгаш каноп ва тамаки маҳсулотларини экиш, ишлаб чиқариш, йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш, уларни сотиш билан боғлиқ илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланади.

    Шунингдек, мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ва амалий семинарларни ташкил қилади.

    Малайзия томонига Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ресурс салоҳияти, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, юқлорида айтиб ўтилган лойиҳани биргаликда амалга ошириш шартлари бўйича батафсил маълумотлар берилди. Музокаралар якунида маълумот алмашиш ва юқорида кўрсатилган инвестиция лойиҳасини биргаликда амалга ошириш истиқболлари бўйича мулоқотни давом эттириш тўғрисида келишувларга эришилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates