Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасидаги автомобиль ҳамда ҳаво қатнови тўғрисида Битимлар тасдиқланди

    “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-6-сон, 13.01.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Мўғулистон Ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги ҳамда ҳаво қатнови тўғрисидаги Битимлар тасдиқланди.

    Битимлар 2024 йил 24 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган.

    Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

    Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин белгиланган тартибда уларнинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates