Қайд этилишича, бу ҳақда давлат раҳбари Александр Лукашенко 14 январь куни қарор қабул қилган.
У 1970 йил 23 июнда Минскда туғилган. 1993 йилда Минск радиотехника институтини "Микроэлектроника ва яримўтказгичли қурилмалар" мутахассислиги бўйича тамомлаган. Магистратурани эса 2007 йилда Беларусь давлат иқтисодиёт университетининг "Иқтисодиёт ва халқ хўжалигини бошқариш" мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У тайинловга қадар — 2022 йил май ойидан буён cаноат вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.