Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида АКТ соҳасида Ҳамкорлик баёни имзоланди

    Халқаро ҳамкорлик 5 декабр 2021 1499

    Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги делегациясининг Нур-Султон шаҳрига ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусин билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Учрашув чоғида томонлар ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида истиқболли йўналишларни муҳокама қилди. Унинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ўртасида келгусида ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Протокол имзоланди. Мазкур ҳужжат қатор долзарб ва муҳим йўналишлар бўйича ўзаро муносабатларни кучайтириши назарда тутади. Хусусан:

    - АКТ соҳасида ўзаро тажриба ва илғор амалиёт билан алмашиш;

    - миллий алоқани таъминлаш мақсадида кенг полосали оптик толали тармоқларни, 5G алоқани кенгайтириш, стандартлаш ва мазкур технологияларни ривожлантириш;

    - электрон ҳукуматни ривожлантириш, шу билан бирга электрон давлат хизматларни жорий этиш;

    - стартапларни ривожлантириш ва АКТ йўналишлари учун кадрларни тайёрлаш соҳаларида ўзаро тажриба билан алмашиш;

    - АКТ соҳасида экспорт салоҳиятини оширишда ўзаро тажриба билан алмашиш;

    - пилот лойиҳалар шаклида сунъий интеллект, катта маълумотлар, интернет буюмлари ва ақлли шаҳар технологияларни қўллаш;

    - давлат органлари фаолиятини реинжиниринг қилиш (қайта йўлга қўйиш) ва уларни рақамли шаклга ўтказиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш;

    - Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш доирасида баҳолаш ва таҳлил қилиш бўйича, шу жумладан миллий лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг натижаларни кузатиб боориш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш учун рақамли ишланмаларни яратиш;

    - дастурий таъминотни, рақамли технологияларни, эшиттириш content, ҳажмли кўриш ва голограмма технологияларни ишлаб чиқиш;

    - рақамли ривожланиш ва рақамли тайёргарлик бўйича даражаларни баҳолаш (индикаторларни) усулларни ишлаб чиқиш;

    - халқаро майдонда биргаликда лойиҳаларни илгари суриш.

    Томонлар ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги ҳамда бу борада барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    сентябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates