баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Ўзбекистон ва Қозоғистон парламентлари юқори палаталари раислари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

    2021 йил 3 май куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Раиси Маулен Ашимбаев билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Мазкур учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга катта аҳамият бераётгани таъкидланди. Сўнгги 4 йил ичида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро алоқалар юқори даражага кўтарилди.

    Икки мамлакат манфаатларига жавоб берадиган икки томонлама сиёсий, иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги алоқалар суръати ўсиб бормоқда.

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги парламентлараро мулоқот фаоллашди. Томонлар парламент фаолияти тажрибасини ўрганиш учун доимий равишда делегацияларнинг ўзаро ташрифларини уюштирмоқда, шу жумладан турли халқаро конференциялар ва парламент ташкилотлари ишида иштирок этиш орқали учрашувлар ўтказилмоқда.

    Транспорт коммуникациялари ва транзит ташувлари, меҳнат миграцияси, сувдан фойдаланиш, маданият, таълим, гендер тенглик соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди. Томонлар Самарқандда Қозоғистон Консулхонаси, Чимкент шаҳрида эса Ўзбекистон Бош консулхонаси очилишини олқишладилар.

    Шунингдек, ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан ихтисослашган қўмиталар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, халқаро парламент тузилмалари (ПИ, ЕХҲТ ПА, МДҲ ПА), шунингдек бошқа қатор халқаро ташкилотлар доирасида умумий ташаббусларни илгари суриш, депутатлар ўртасида ҳудудлараро ҳамкорлик ўрнатиш, ҳуқуқий базани тезликда шакллантириш, пандемиянинг салбий оқибатларини юмшатишга қаратилган амалий чора-тадбирлар кўрилишини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қозоғистон Парламенти билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссияси ҳамда янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати билан ҳамкорлик бўйича комиссияси муваффақиятли фаолият олиб бораётгани таъкидланди.

    Ҳозирги вақтда қонун ижодкорлигини такомиллаштириш борасида, иқтисодий, сайёҳлик, маданий ва гуманитар соҳаларда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантиришда парламент ролини ошириш бўйича мақсадли ишлар олиб борилмоқда.

    Юқорида санаб ўтилган тадбирларни ва бошқа тадбирларни амалга ошириш учун 2021-2022 йилларда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.

    Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Қозоғистон парламенти ҳузуридаги Парламентаризм институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоладилар.

    Учрашувлар якуни бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун брифинг ташкил этилди.

    Ўзбекистон Республикаси
    Олий Мажлиси Сенатининг
    Ахборот хизмати

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates