Ўзбекистон ва Россия олимлари кўча зўравонлигини аниқлайдиган нейрон тармоқ яратди

    Ўзбекистон ва Россия олимлари гуруҳи видеокузатув камералари орқали кўчадаги зўравонликни аниқлай оладиган нейрон тармоқ яратди.

    Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди Жанубий Урал давлат университети матбуот хизматига таяниб.

    Кўча видеокузатув камераларидаги улкан маълумот оқими бино камералари учун ишлаб чиқилган мавжуд нейрон тармоқларни зўриқтирарди. Олимлар яратган нейрон тармоқ бу зўриқиш муаммосини муваффақиятли ҳал қилди. Нейрон кўча видеокузатув камералари томонидан қайд этилган кўча зўравонлиги ҳолатларининг 98 фоизидан ортиғини кўп қийматли мантиқ ёрдамида аниқлай олади, — деб хабар берди университет матбуот хизмати.

    Маълум қилишича, янги модел "ҳа", "йўқ" ва "аниқланмади” моделида ишлайди.

    Қўшимча қилинишича, Россия-Ўзбекистон олимлари томонидан ишлаб чиқилган нейротармоқ "ақлли шаҳар" тизимида қўлланилиши кутилмоқда.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates