Ўзбекистон ва Швейцария ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланади

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Шартнома-ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи Амир Султонов ва Швейцария элчиси Константин Оболенский ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқот чоғида Ўзбeкистон ва Швейцария ўртасида ишлаб чиқилаётган икки томонлама ҳужжатлар, шунингдек, бўлғуси юқори даражадаги ташрифлар доирасида имзоланиши мумкин бўлган битимлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

    Томонлар уларни кўриб чиқишни тезлаштириш тўғрисида келишиб олдилар.

    Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон -Швейцария ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида иқлим ўзгариши, «яшил» энергетика, туризм, қишлоқ хўжалиги, сертификатлаштириш, ҳуқуқий ёрдам, «ақлли шаҳар» бошқаруви, сунъий интеллект каби истиқболли соҳаларда икки томонлама халқаро шартнома ва ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш масалалари ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates