баннер
21 мар 2025
05:02

    Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида “Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим“ имзоланди

    Шу йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон томонидан адлия вазири ҳамда Швейцария томонидан Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси ўртасида “Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим“ имзоланди.

    Қайд этилишича, битим доирасида тахминан 182 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012 йилда Швейцария Бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди.

    Маблағлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг “Узбекистан Висион 2030 Фонди“ Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали қайтарилади.

    Таъкидлаш лозимки, муқаддам 2022 йил 16 августда Швейцариянинг Берн шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасидаги “Швейцария Конфедерацияси ҳудудида мусодара қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатлари йўлида қайтариш усуллари тўғрисидаги битим“ имзоланган. Ушбу битим ноқонуний орттирилган активларни БМТнинг “Узбекистан Висион 2030 Фонди“ деб номланган Кўп шериклик траст Жамғармаси орқали Ўзбекистонга қайтариш механизми ҳамда асосий тамойиллар ва мақсадларни белгилайди.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech