Ўзбекистон ва Сингапур сармоявий ҳамкорликни янада оширади

    Жорий йил 24 майда Тошкентда “Ўзбекистон – Сингапур” бизнес-форуми бўлиб ўтди.

    Унинг асосий мақсади иштирокчиларнинг мамлакатлар миллий иқтисодиётларининг рақобатдош устунликлар ва драйверлари ҳақида хабардорлигини ошириш, шунингдек, икки давлат ҳукумати ва ишбилармон доиралари ўртасида янги ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат бўлди.

    Бизнес-форумда Сингапур Республикаси Президенти Ҳалима Яқуб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Ходжаев, икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари, “Meinhardt”, “PSA International”, “Wilmar International”, “Changi xalqaro aeroporti”, “EINZ Engineering & Construction”, “Lazada Group”, “MSI Global”, “Engarde Ventures”, “TMC” каби йирик компаниялар раҳбарлари иштирок этди.

    Жамшид Ходжаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 17 январдаги Сингапурга тарихий ташрифи икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли муносабатларнинг янги саҳифасини очиб, ҳамкорлик ривожланишига катта туртки берганлиги, ҳамда унинг натижалари бўйича 3,8 миллиард долларлик инвестиция лойиҳалари портфели шаклланганлигини қайд этди.

    Сингапур ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо муносабатларининг ҳажми 2023йил бошидан буён унинг ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бир неча баравар ўсганлиги таъкидланди.

    Инвестиция соҳасидаги муносабатлар ва саноат кооперацияси йўналишидаги ҳамкорлик кенгайтириляпти. Сингапур капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони сўнгги етти йилда 3,5 баробар ошди.

    Сингапурнинг йирик компаниялари билан “яшил” энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика саноати, таълим, туризм, инфратузилмавий ривожланиш ва давлат компаниялари активларини хусусийлаштириш бўйича қўшма лойиҳалар амалга ошириляпти ва ишлаб чиқиляпти.

    Ўзбекистонда ЖСТга аъзо бўлиш жараёни фаоллаштирилди, Конституцияга эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш, инсон капиталини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик эркинлигини, инвесторлар ҳуқуқларини, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

    Ўз навбатида, Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб сармоявий, савдо-иқтисодий ва саноат кооперациясидаги шериклик устувор аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Сингапур Президенти олий даражадаги ўзаро ташрифлар натижаларини юқори баҳолаб, муҳим йўналишлар бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга содиқлигини билдирди.

    Юқори мартабали меҳмонлар ишбилармон доиралар вакилларига мурожаат қилар экан, ҳукумат вакиллари қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини яна бир бор тасдиқладилар ҳамда компания ва корпорациялар раҳбарларини ҳамкорликни кенгайтиришга, ўзаро манфаатли янги шартнома ва битимлар тузишга чақирди.

    Тадбир доирасида таълим, транспорт, шаҳарсозлик ва молиявий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига бағишланган панель мунозаралари ҳам бўлиб ўтди.

    Бизнес-форум якунида Ўзбекистон ва Сингапур ишбилармон доираларини қизиқтирган қатор йўналишлар бўйича мустаҳкам инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди, деб хабар беради Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates