Ўзбекистон ва Сингапур ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги давраси бўлиб ўтди

    Музокаралар чоғида 2023 йилнинг январь ойида Сингапурга ва май ойида Ўзбекистонга амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    2024 йилнинг 19-20 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги делегациясининг Сингапурга ташрифи бўлиб ўтди, унинг доирасида икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг 3-давраси бўлиб ўтди ҳамда Саноат ва савдо вазирлиги, Сингапур Бизнес федерацияси, “Indorama Corporation” ва “Wilmar International” компанияларида учрашувлар ўтказилди.

    Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Сингапур Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Кевин Чок бошчилик қилди.

    Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Сингапур ҳамкорлигининг ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. 2023 йилнинг январь ойида Сингапурга ва май ойида Ўзбекистонга амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Сингапур томони Ўзбекистонда давлат бошқаруви ва қонунчилик соҳасини такомиллаштириш, миллий иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юқори баҳолади.

    Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқаришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор экани тасдиқланди.

    Икки мамлакат қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. Парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш умумий кун тартибидаги барча соҳалардаги алоқаларни фаоллаштиришга хизмат қилиши қайд этилди.

    Маданий-гуманитар ва сайёҳлик алмашинувларини жадаллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

    БМТ ва бошқа халқаро институтлар доирасида ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.

    Савдо ва саноат вазирлиги ҳамда Сингапур Бизнес федерациясида бўлиб ўтган учрашувларда икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, жумладан, миллий маҳсулотлар кўргазмалари, семинарлар ва иқтисодий салоҳият тақдимотлари ташкил этиш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates