Ўзбекистон ва Хитой парламентлари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштиришга келишиб олинди

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лесзи бошчилигидаги парламент делегацияси билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқалари, шунингдек, парламентлараро ва ҳукуматлараро стратегик мулоқот тизими йўлга қўйилганлиги алоҳида таъкидланди.

    Шу билан бирга учрашувда истиқболда ҳам иқтисодиёт, инвестиция, таълим, маданият, туризм йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

    Шунингдек, томонлар ҳудудлараро алоқаларнинг кенгайиб бораётганлигини қайд этилиб, икки мамлакатнинг маҳаллий вакиллик органлари ўртасидаги муносабатларни кучайтириш соҳасидаги ишларга эътибор қаратди.

    Муҳокама сўнггида парламентлараро мулоқотни янада фаоллаштиришга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates