Сафар чоғида Ўзбекистон вакиллари Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги, уруғчилик, кўчат етиштириш, тупроқ таҳлили, зарарли ўсимлик ҳашаротлари, вирус ва бактерияларга қарши курашиш марказий илмий-тадқиқот институтлари, реферанс лабораторияси, Туркия уруғ ишлаб чиқарувчилар уюшмаси (TÜRKTOB), соҳани рақамлаштириш бўйича технологик ечимларни таклиф этувчи қатор хусусий бизнес вакиллари билан музокаралар ўтказди.
Бундан ташқари, органик маҳсулотларни етиштириш ва қишлоқ хўжалигида яхши амалиётни қўллаш (GAP), тупроқ таҳлили
ва хариталарини тузиш, пестицидларни назорат қилиш ҳамда давлат тарафидан фермер ва деҳқонларни қўллаб-қувватлаш бўйича Туркия тажрибаси ўрганилди.
Бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар натижасида томонлар ўзаро электрон фитосанитария сертификатларни йўлга қўйиш, ўқув-амалий тренинглар ташкил қилиш, ҳамда карантин назорати соҳасида яқиндан ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олди, деб хабар беради «Дунё» АА.









