Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳақида фильм суратга олинмоқда

    Маданият 11 феврал 2021 4031

    Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига биноан “Ижод студияси”  томонидан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” ДУК ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти билан ҳамкорликда “Муҳаммад Юсуф: Улуғимсан Ватаним!” бадиий-публицистик ҳужжатли фильми суратга олинмоқда.

    Мазкур фильм Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф ҳаёти ва ижодига бағишланган бўлиб, унда таниқли ижодкорларнинг интервьюлари ва хотираномалар ўрин олган. Шунингдек, шоирнинг шартли образи орқали ижодий кайфияти, изтироблари, ёзиш жараёнлари манзараси ёритилади. Муҳаммад Юсуф туғилиб ўсган қишлоқ, 1970-1990 йиллардаги адиблар анжуманлари, газета ва журналларда чоп этилган шеърлари, ўзининг иштирокидаги видео хроникал тасвирлардан фойдаланилади.

    Фильм сценарий муаллифлари Иқбол Мелиқўзиев, Достон Ҳожиматов, постановкачи режиссёр Иқбол Мелиқўзиев, бадиий раҳбар Иброҳим Йўлдошев.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates