Дюздо федерацияси маълумотига кўра, унда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси муносиб иштирок этди.
Дунёнинг 30 давлатидан келган 500 нафардан ортиқ ёш дзюдочилар иштирок этган мусобақада Аселхан Аралбаева ва Умида Ниғматова ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлди. Финалга қадар ўтган беллашувларда Дилшодбек Ҳамроев (-66 кг.) кумуш медаль билан тақдирланган бўлса, Бунёд Сафаров (-73 кг.) бронза медалини қўлга киритди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни банд этган Бразилия терма жамоаси ҳам биз сингари 2 та олтин медалга эга чиқди. Бироқ улар кумуш медаллар сони кўплиги эвазига умумжамоа ҳисобида биринчи поғонага жойлашди.