Ўзбекистонда Беларусь тракторларини йиғиш йўлга қўйилади

    “Минский моторный завод” очиқ акциядорлик жамияти ва “Planeta Servis” масъулияти чекланган жамияти Ўзбекистонда дизель-генераторлар ва компрессор станцияларини йиғишни ташкил этишга қаратилган янги лойиҳа бўйича келишувга эришди.

    Бу борада «Беларус» русумли қишлоқ хўжалиги техникасини йиғишни йўлга қўйиш бўйича лицензия шартномалари имзоланди, деб хабар беради ЎзА «Белта» ахборот агентлигига таяниб.

    Келгусида компаниялар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги тракторларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни режалаштирмоқда. 2023 йилда Минск мотор заводи мамлакатимизга трактор экспортини 2022 йилга нисбатан 1,6 баробар оширган.

    Ўзбекистонда қуриладиган йиғиш цехи нафақат янги иш ўринлари яратади, балки мамлакатимизга технологиялар импорт қилинишига ҳам ҳисса қўшади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates