«Ўзбекистонда бинолар учун тоза энергия» лойиҳаси амалга оширилади

    Энергетика 27 июн 2022 1609

    Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Энергияни тежаш тармоқлараро жамғармаси билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда бинолар учун тоза энергия» лойиҳасини ишлаб чиқди. У Жаҳон банкининг 143 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредити кўмагида амалга оширилади.

    Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки гуруҳига аъзо бўлган Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) Ўзбекистон ҳукуматига паст фоиз ставкасида, муддати 30 йил, жумладан, беш йиллик имтиёзли давр билан имтиёзли молиялаштиришни тақдим этади.

    Жорий йил 24-25 май кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро тараққиёт ассоциацияси ўртасида кредит бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегациясига Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев, Халқаро Тараққиёт Ассоциацияси делегациясига Жаҳон банкининг минтақавий менежери Марко Мантованелли раҳбарлик қилди.

    Ўзбекистоннинг қайта тикланувчи энергия манбалари салоҳиятини ошириш борасидаги етакчи мавқеини, иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни халқаро ҳамжамиятнинг фаол қўллаб-қувватлашини, шунингдек, энергия самарадорлигини ошириш бўйича улкан мақсадларни ҳисобга олган ҳолда, Жаҳон банки Ижроия директорлар кенгаши лойиҳани бир овоздан қўллаб-қувватлади ва уни амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт ассоциациясининг имтиёзли ресурсларидан узоқ муддатли кредит ажратишни маъқуллади.

    Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикасида энергия тежаш ва энергия самарадорлигини оширишга инвестицияларни жалб этиш учун бозор рағбатларини яратишда муҳим роль ўйнаш учун мўлжалланган.

    Лойиҳа мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Унинг доирасида мактабгача таълим, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш соҳаларида 800 дан ортиқ муассасани модернизация қилиш режалаштирилган.

    Лойиҳанинг асосий натижаси жамоат биноларининг энергия самарадорлигини ошириш, шунингдек, энергия тежаш ва тоза энергия ишлаб чиқаришни рағбатлантирувчи лойиҳаларга инвестицияларни жалб этиш тартиб-қоидаларини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришдан иборат бўлади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates