Марказ матбуот хизмати хабарида таъкидланишича, ушбу амалиёт мамлакатимизда ортопедик жарроҳлик соҳасидаги янги босқични бошлаб берди ва тиббиёт тарихида муҳим ютуқ сифатида қайд этилди.
Амалиёт давомида ортопед-жарроҳлар суякнинг қон билан таъминланишини тиклаб, некроз жараёнининг олдини олишга муваффақ бўлди. Бу усул бемор соғлиғи тикланишида ва соғлом ҳаётга қайтишида муҳим аҳамият касб этади.
– Операция натижасида бемор соғлиғи тезда барқарорлашди ва унинг ҳаракатланиш имкониятлари қайта тикланди, – дейди Марказ матбуот хизмати раҳбари Зулайҳо Мусурмонова. – Мазкур жарроҳлик амалиёти мамлакатимизда ортопедик жарроҳлик соҳасининг ривожланишини кўрсатади ва келгусида янада мураккаб тиббий амалиётларни амалга ошириш учун мустаҳкам асос яратади.