Ўзбекистонда ердан фойдаланиш бўйича илғор хорижий тажрибалар жорий этилади

    Лойиҳа ФАО томонидан амалга ошириляпти.

    Тошкент шаҳрида БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) “Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда “Миллий озиқ-овқат хавфсизлиги шароитида ер, балиқчилик ва ўрмонларга эгалик қилишни масъулиятли бошқариш бўйича ихтиёрий кўрсатмаларни қўллаш” масалаларига бағишланган тренинг ташкил этилди.

    Тренингни ФАОнинг ерга эгалик қилиш бўйича халқаро маслаҳатчиси Брэдли Патерсон олиб борди. Ўтказилган тренинг глобал ҳуқуқий хужжат ҳақидаги тушунчамизни яхшилаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш бўйича амалий ёндашувларни ишлаб чиқиш имконини берди.

    Шунингдек, тренинг давомида Ўзбекистонда ерга эгалик қилиш тизимининг ўзига хос жиҳатлари муҳокама қилинди ҳамда Глобал Экологик Жамғармаси (GEF) томонидан молиялаштирилаётган ФАОнинг “Ўзбекистон тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш” лойиҳаси ҳақида умумий маълумот бериб ўтилди.

    Эслатиб ўтамиз, лойиҳани амалга ошириш жараёнида Сирдарё, Қашқадарё ва Наманган вилоятларидаги ўрмон хўжаликларида ўрмонларни барқарор бошқариш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ўрмон дарахтларининг маҳсулдорлиги ва уларнинг экологик функциясини сақлаш тамойилларини жорий этиш бўйича ҳам қатор тадбирлар олиб борилмоқда.

    Бундан ташқари, лойиҳани амалга ошириш давомида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ўрмонларни барқарор бошқаришда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳамда ўрмон хўжалигида гендер тенглигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates