Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда ФАОнинг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича минтақавий вакили Абдулҳаким Элваер маълум қилди, деб хабар беради report.az.
“Ғазо секторида очарчиликнинг олдини олиш ва аҳоли дуч келаётган оғир озиқ-овқат танқислигини бартараф этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарур, – деди у. – Вазиятнинг янада ёмонлашишининг олдини олиш учун инсонпарварлик ёрдамининг тўсиқсиз киришини тиклаш жуда муҳим”.
Элваернинг таъкидлашича, “Исроилдан зарурий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлаш ёрдам ишларига тўсқинлик қилди ва ФАО маҳсулотларни Мисрдан Рафаҳ назорат-ўтиш пункти орқали етказиб беришга мажбур бўлди”.
Кечикишлар ва логистика муаммолари инсонпарварлик ёрдамларини унга муҳтож бўлганларга ўз вақтида етказилишига тўсқинлик қилмоқда, деди у. “Ғазодаги, хусусан, шимолий ҳудуддаги оғир вазият яқинлашиб келаётган очарчилик ва кенг тарқалган озиқ-овқат хавфсизлиги борасида ташвиш уйғотди ва бу вазиятнинг долзарблигини кўрсатди”, деди ФАО вакили.
Элваер таъкидлагандек, БМТ агентликлари “аҳолининг азоб-уқубатларини енгиллаштириш ва кейинги йўқотилишларнинг олдини олиш учун ФАО ва бошқа гуманитар агентликларнинг қўшимча ресурслари ва кўмагини сафарбар қилишга қатъий киришади”.