Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади

    Спорт 25 август 2025 864

    Президентнинг “Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–262-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

    Мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

    • моддий-техник базани халқаро талабларга мослаштириш ва футбол майдонларини кўпайтириш орқали футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш;
    • иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш.

    Қарорга кўра, “Миллий футбол электрон платформаси” ахборот тизими яратилади.

    2026 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш мазкур ахборот тизими орқали амалга оширилади.

    2026 йил 1 мартдан футбол ўйинларига чипталарни харид қилиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates