Ўзбекистонда Германия капитали иштирокида икки юздан зиёд корхона фаолият юритмоқда

    Бу ҳақда Германия Федерал ташқи ишлар вазири Aнналена Бербокнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Савдо-саноат палатасида ушбу мамлакатнинг энг йирик ва илғор корхоналари ишбилармон доира вакиллари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида айтиб ўтилди.

    Тадбирдан кўзланган мақсад делегацияни мамлакат иқтисодий ривожланишининг бугунги ҳолати ва Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг асосий йўналишлари билан таништиришдан иборат.

    Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов 2021 йил якуни бўйича мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 762 миллион долларни ташкил этганини таъкидлаб, Ўзбекистонда Германия инвесторлари иштирокида 201 та корхона, жумладан, 67 та корхона 100 фоиз Германия капитали билан, қолаверса 31 нафар фирма ва компанияларнинг ваколатхоналари фаолият юритаётганини айтди.

    Таъкидлаш жоизки, палата Германиянинг турли ташкилот ва компаниялари, жумладан, Саксония иқтисодий таълим маркази – BSW, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти – GIZ, Конрад Aденауэр жамғармаси, Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси – АНК, "СЕКУA", "AДЕЛФИ" ва бошқа ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилиб келяпти.

    Бундай ҳамкорлик икки давлат ишбилармонлари ўртасида доимий алоқалар ўрнатиш, шунингдек, илғор тажрибасларни турли йўналишлар бўйича ўрганишга хизмат қилмоқда.

    Тадбирда энергетика, қурилиш, транспорт ва логистика соҳаларида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates