Ўзбекистонда гуруч заҳиралари етарли, ҳавотирга ўрин йўқ — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Агросектор 25 июл 2023 1000

    Ижтимоий тармоқларда Ҳиндистон гуруч эскпортини (жумладан, Ўзбекистонга ҳам) чеклаётгани ҳақида хабар тарқалди. Бунинг оқибатида бозорларда сепекулятив ҳолат ёки гуруч нархининг асоссиз оширишга бўлган уринишлар кузатилмоқда.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Мултимедиа маркази мазкур масала юзасидан вазирлик муносабатини Yuz.uz‘га билдирди.

    Таъкидланишича, Ўзбекистонда ҳар йили 100 минг гектардан ортиқ майдонларда шоли етиштирилади. Республикамизда гуруч истеъмоли аҳоли жон бошига йилига ўртача 9,8 кг.ни ташкил этади. Яъни, йиллик эҳтиёжни қондириш учун 353 минг тонна гуруч захираси талаб этилади.

    Масалан, 2022 йили республика бўйича 105,8 минг гектар майдонда шоли экилиб, 516,9 минг тонна (гуруч ҳисобида эса 310 минг тонна) ҳосил олинди. Бу эса талабга нисбатан 43 минг тонна кам(2021 йилга нисбатан 48 минг тонна кўп шоли етиштирилган). Аҳоли эҳтиёжининг етмаган қисмини эса импорт ҳисобидан қондирилади.

    Таҳлилларга кўра, республика бўйича 2022 йили 8 минг тонна, 2023 йили 53,5 минг тонна гуруч импорт қилинган. Яъни истеъмолга нисбатан 10 минг тонна ортиқча гуруч импорт қилинган.

    Жумладан:

    • Қозоғистондан 29,3 минг тонна (54,7 фоиз),
    • Покистондан 23,2 минг тонна (43,3 фоиз),
    • Таиланддан 599 тонна (1,1 фоиз),
    • Туркиядан 265 тонна (0,5 фоиз),
    • Хиндистондан 126 тонна (0,2 фоиз)
    • бошқа мамлакатлардан 21,1 тонна (0,02 фоиз) гуруч импорт қилинган.
    • Юқоридаги рақамлардан маълум бўлмоқдаки, Хиндистон мамлакатидан сўнги 5 йилда республикамизга жами 232,6 тонна гуруч импорт қилинган.

    Жорий йил Ҳиндистонда гуруч экспортининг тўхтатилиши Ўзбекистон бозорига ўз таъсирини кўрсатмайди. Бунинг учун барча бозорлар гуруч билан узлуксиз таъминланган ҳамда захиралар етарли.

    Ижтимоий тармоқлардаги гуруч нархининг ошиб кетиши билан асоссиз хабарлар тарқатилиши эса фақатгина сепекулятив ҳолат ёки гуруч нархини асоссиз оширишга туртки бўлади, холос.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates