Ўзбекистонда кечаётган конституциявий ислоҳотлар Европа ОАВ диққат марказида

    Европанинг «EU Reporter» ахборот платформасида «Конституция ислоҳоти: Ўзбекистонни модернизация қилиш йўлидаги янги саҳифа» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

    Унда мақола муаллифи — «Diplomatic World Institute» (Бельгия) таҳлил марказининг лойиҳа бошқаруви бўйича менежери Альберто Туркстра ҳозирги пайтда Ўзбекистон сиёсий ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеа – Конституция ислоҳотлари билан боғлиқ асосий маълумотларни ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилган.

    Мақолада қайд этилганидек, 2022 йил Конституция ислоҳоти учун рамзий йил ҳисобланади, чунки декабрь ойида Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатидаги Конституцияси қабул қилинганига 30 йил тўлади.

    «Конституциявий ислоҳотлар зарурати амалдаги Асосий Қонуннинг замонавий талаблар, стандартлар ва демократик тамойилларга жавоб бермаслигидан келиб чиқмайди, у замонавий талабларга жавоб беради, бироқ ҳозир биз шу қадар тез ўзгарувчан даврда яшаётганимиз боис айрим қонун-қоидалар жуда тез эскириб қоляпти. Шу сабабдан ҳам, Конституция догма эмаслигини назарда тутган ҳолда, у ҳаракатлар учун дастур бўлмоғи лозим. Биз Янги Ўзбекистон ва унинг ривожланишига мос келадиган янги қоидаларни жорий қилишимиз керак», дея Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидовнинг сўзларидан иқтибос келтиради «EU Reporter», деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates