Ўзбекистонда Миграция ресурс маркази очилиши кутилмоқда

    Ушбу марказнинг вазифаси Европа мамлакатларида ишлаш истагидаги Ўзбекистон фуқароларига тегишли консультация хизматини кўрсатишдан иборат бўлади.

    Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев бош қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази (ICMPD) бош директори ва Австриянинг собиқ ташқи ишлар вазири Михаэл Шпинделеггер билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда Ўзбекистон меҳнат бозоридаги салоҳиятли ишчи кучини Европа мамлакатларида иш билан таъминлаш, хорижий давлатларга хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    Суҳбат аввалида хориж томонига Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, ташқи меҳнат миграциясини ривожлантириш ва уни диверсификация қилиш бўйича олиб борилаётган давлат сиёсати, мазкур йўналишда фуқаролар учун яратилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.

    Ўз навбатида Михаэл Шпинделеггер ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга амалга оширган ташрифини эслаб, унинг сермаҳсул бўлганлигини қайд этди.

    Ташрифи давомида «Ишга марҳамат» мономарказлари фаолияти билан танишганлигини, Ўзбекистон Раҳбарияти томонидан фуқароларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолашини ва уларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Айниқса, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва ICMPD ўртасида имзоланган ўзаро Англашув меморандуми икки томонлама муносабатларни кегайтиришда янги туртки бўлганлигини алоҳида таъкидлади.

    Музокаралар давомида ICMPD ва Ўзбекистон ваколатли идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида мигрантлар учун ахборот маркази (Migrant Resourse Centre) очишга келишиб олинди.

    Ушбу марказнинг вазифаси Европа мамлакатларида ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини тегишли ахборот билан таъминлаш, жумладан, мамлакатлар миллий қонунчилиги, маданияти ва ишга жойлашиш тартиб-қоидалари билан таништириш, уларга тегишли консультация хизматини кўрсатишдан иборат бўлади.

    Эслатиб ўтамиз, ICMPD 1993 йилда Австрия ва Швейцария ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда 20 та аъзо давлатни бирлаштирувчи ва БМТда кузатувчи мақомига эга халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади.

    ICMPD бугунги кунда 90 дан ортиқ мамлакатларда миграция масалалари бўйича эксперт билим ва кўникамалар бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш билан шуғулланади. Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга ёрдам бериш дастурини (БОМКА) амалга оширишда иштирок этади ҳамда Прага жараёнининг котибияти вазифасини ҳам бажаради.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates