Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминловчи марказ фаолият бошлади

    Марказнинг асосий мақсади бугунги кунда Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнидаги сифат назоратини таъминлашдан иборат.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳудудида Ўзбкистон ва Уммон султонлиги ҳамкорлигидаги қишлоқ хўжалигида қўшимча қиймат занжирини яратиш ва озиқ-овқат саноатида сифат назоратини таъминлаш бўйича лаборатория тизимини ҳам қамраб олган йирик янги агрохизмат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Марказнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров, Уммон султонлиги вакиллари, дипломатлар, Агрохизматлар марказлари раҳбарлари ва тадбиркорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Мазкур марказнинг асосий мақсади бугунги кунда Ўзбекистонда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш жараёнидаги сифат назоратини таъминлашдан иборат.

    Бундан ташқари маҳсулотни етиштириш жараёни, яъни, сув, тупроқ таҳлиллари ва маҳсулотни қайта ишлашда турли хил қўшимча қўшиладиган химиявий моддалар ва ингредиэнтлар жараённи тўғри халқаро стандартларга жавоб беришини таъминлашга қаратилган ҳамда уни назоратини амалга оширадиган лаборатория ҳисобланади.

    Таъкидлаш ўринлики, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда Ўзбекистонда дастлабки аккредитациядан ўтган халқаро марказ сифатида тан олинган. Ушбу лабораторияда “Organik”, “Globalgap ”, “Halol”, “ISO” каби халқаро сертификатлар берилиши бошланади.

    Ушбу марказ бош офиси Уммонда жойлашган «Atyab International Services» ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали сифатида ташкил этилди.

    «Atyab International Services» қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида мингга яқин турдаги хизматларни кўрсатади.

    Ташкилот лабораториялари халқаро аккередитациядан ўтказилган бўлиб, лабораториялар имкониятлари қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибидаги барча моддаларни аниқлаш имконини беради. Айтиш мумкинки, ушбу марказ Ўзбекистондаги импорт ёки экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг сифат даражасини юқори аниқликда таҳлил қилувчи илк хизмат кўрсатиш марказидир.

    Ушбу марказда тадбиркорлар учун катта қулайлик яратилган. Эндиликда экспорт билан шуғулланадиган тадбиркорлар экспорт қилинадиган маҳсулотлар учун жаҳон бозорида талаб қилинадиган сертификатларни ушбу марказдан олишлари мумкин.