Ўзбекистонда пахтачилик соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган ислоҳотлар АҚШ ОАВ диққат марказида

    Американинг «Sourcing Journal» (Нью-Йорк) тўқимачилик саноатининг ахборот порталида «Better Cotton» Ўзбекистонда ўз иштирокини кенгайтирмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди.

    Унда Ўзбекистонда болалар меҳнатига барҳам бериш жабҳасида эришилган муваффақиятлар атрофлича қаламга олинган. Қайд этилганидек, ўтган йил март ойида Халқаро меҳнат ташкилоти ўзбек пахтасини мажбурий ва болалар меҳнатидан «озод» деб эълон қилган эди. Ўша ойда «Cotton Campaign» глобал коалицияси ўз бойкотини бекор қилди.

    Нашр инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳисоботига таяниб, 11 йиллик узлуксиз мониторинг давомида биринчи марта мустақил кузатувчилар охирги пахта теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланишнинг бирорта ҳам далилини топишмагани таъкидланган.

    Бундан ташқари, сентябрь ойида АҚШ Меҳнат департаменти Ўзбекистондаги «сезиларли тараққиёт»ни эътироф этиб, ўзбек пахтасини болалар меҳнати ёки мажбурий меҳнатдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг йиллик рўйхатидан чиқарганини маълум қилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Энди «Better Cotton» ушбу муваффақиятни мустаҳкамлаш ниятида. Ўзбек пахтакорларини халқаро бозорлар билан боғловчи тижорат имтиёзлари янги хусусийлаштирилган секторни халқаро мақсадларига эришиш билан бирга ўз йўналишини сақлаб қолишга ундаши мумкин», дея таъкидланади мазкур мақолада.

    2017 йилдан бошлаб «Better Cotton» Ўзбекистонда «яхши пахта тамойиллари ва мезонлари»ни жорий этиш бўйича тажриба дастурини амалга оширди. «Ташаббус тажриба лойиҳалари учун мустаҳкам пойдевор яратди. Ушбу лойиҳа доирасида танлаб олинган 12 та йирик фермер хўжалиги аллақачон «сезиларли» тайёргарликдан ўтган», деб ёзади «Better Cotton» ахборот портали.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates