Ўзбекистонда расмийлаштирилган ҳужжатлар Россия ҳудудида қандай аҳамият касб этади?

    Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси вакили амалий сафар билан Курган вилоятида бўлди.

    Сафардан кўзланган мақсад хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш кўламини ошириш, иш жойларидаги муаммоларни ўрганиш ва ватандошларни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари билан яқиндан таништиришдан иборат эди.

    Курган вилоятида вақтинча ишлаётган юртдошлар билан кечган мулоқот чоғида меҳнат мигрантларига консуллик-ҳуқуқий маслаҳатлар, жумладан, паспорт расмийлаштириш, Ўзбекистонда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг Россия ҳудудида амал қилиши, келгусида фарзандларини олий таълим муассасаларида ўқитиш ва бошқа масалаларда тегишли тушунтиришлар берилди.

    Шу ўринда хорижда бўлиб турган ҳамюртларимизнинг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, турмуш шароитларини яхшилаш бўйича мамлакатимиз раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган қарорларга алоҳида эътибор қаратилди.

    Учрашувда, шунингдек, Курган вилоятида ватандошлар томонидан ташкил этилган “Ўзбек миллий маркази” фаолияти таҳлил этилгани ҳолда муҳокамалар натижаси ўлароқ марказга янги раис сайланди. Келгусида ватандошлар, хусусан, мигрантлар билан яқиндан ишлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates