Ўзбекистонда Россия билан ҳамкорликда АЭС қуриш бўйича имзоланган шартнома кучга кирди

    Ўзбекистонда кичик қувватли АЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённомасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

    Йиғилиш доирасида 6 блокли кам қувватли АЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённома имзоланди.

    2024 йил 26 июнь куни «Ўзатом» Атом энергияси агентлиги ва «Росатом» давлат корпорацияси муҳандислик бўлими раҳбарларининг расмий учрашуви доирасида кам қувватли атом электр станцияси (КҚАЭС) майдонида КҚАЭС қурилиши шартномаси кучга кириш тартиби тўғрисидаги баённомасини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

    Делегация куз ойида 6 блокли АЭС учун инфратузилма объектлари яратилиши режалаштирилаётган майдонни кўздан кечира туриб, штаб майдонида белгиланган вақтда қурилиш ишларини бошлаш – барча инфратузилма билан таъминланган қурувчилар шаҳарчасини барпо этишга киришиш борасида келишувни амалга ошириш юзасидан дастлабки масалаларни муҳокама қилди.

    Шунингдек, «Ўзатом» агентлиги раҳбари иштирокида 27 май куни АЭС қурилиши бўйича шартнома кучга кириши тўғрисидаги баённома имзоланган эди. Ушбу баённомани «Ўзатом» Атом энергияси агентлиги АЭС қурилиш дирекцияси директори Отабек Аманов ва Марказий Осиёда АЭС қурилиши лойиҳаси «Атомстроекспорт» АЖ директори Павел Безруков имзолашди.

    Делегациянинг қурилиш майдонига ташрифи доирасида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев билан учрашув ташкил этилди.

    «Ўзатом» агентлиги матбуот хизмати