Бу ҳақда Туркия энергетика вазирлиги раҳбари Алпарслон Байрактар маълум қилди.
Аввалроқ Туркия ҳукумати атом электр станциясиини миллий байрам – 29 октабрь Туркия Республикаси кунида ишга туширишни мўлжаллаган эди. Бироқ, кейинчалик улар Германиядан ускуналар етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар туфайли, саналар кейинроққа кўчирилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилишди, деб хабар беради report.az.
“Аккую атом электр станциясининг биринчи энергоблокини 2025 йилда, барча тўртта энергоблокини 2028 йилга қадар ишга тушириш режалаштирилган. АЭС тўлиқ ишга туширилгач, у Туркиянинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжининг 10 фоизини қондира олади”, дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирган Aksam газетаси.
Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг атом энергиясидан фойдаланишга ўтиши атмосферага карбонат ангидрид чиқиндиларини йилига 30 миллион тоннага камайтиради. “Бу Туркиянинг энергия хавфсизлигини таъминлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш нуқтаи назаридан жуда муҳим”, деди вазир.