Ўзбекистонда виза режимининг соддалаштирилиши туризм соҳаси олдида мисли кўрилмаган имкониятларни очди

    Мамлакатга кириш учун шахс амалдаги миллий паспорт ёки хорижий мамлакатларга сафар вақтида қўлланиладиган, унинг ўрнида ўтадиган амал қилиш муддати камида 6 ойни ташкил қилиши керак бўлган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак.

    1. Визасиз режим

    2021 йил 15 март ҳолатига кўра, фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар сони 90 тани ташкил қилади.

    Икки томонлама халқаро шартномалар ва тенглик асосида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчилари учун, хусусан 10 та давлат, Озарбойжон Республикаси, Грузия, Арманистон Республикаси, Беларус Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Молдова Республикаси, Россия Федерацияси, Украина (чекланмаган), Қирғизистон Республикаси (60 кунгача) ва Тожикистон Республикаси (30 кунгача) билан икки томонлама визасиз режим ўрнатилган.

    Визасиз режим санаб ўтилган мамлакатларнинг фуқароларига, уларнинг сафар мақсадларидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасига ташриф буюришни режалаштираётган барча тоифадаги паспорт (дипломатик, хизмат ва умумфуқаролик) эгаларига нисбатан қўлланилади.

    Мамлакатга кириш учун шахс амалдаги миллий паспорт ёки хорижий мамлакатларга сафар вақтида қўлланиладиган, унинг ўрнида ўтадиган амал қилиш муддати камида 6 ойни ташкил қилиши керак бўлган бошқа ҳужжатга эга бўлиши керак.

    30 кунлик ва 60 кунлик визасиз режим

    Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтган вақтдан бошлаб амалга киради ва унинг тугашига қадар хориж фуқароси мамлакатдан чиқиб кетиши керак. 16 ёшга тўлмаган хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасига визасиз кириши: Бунда ушбу фуқаролар қонуний вакиллари ҳамроҳлигида бўлишлари ва биометрик ўтиш ҳужжатига эга бўлиши талаб этилади ва Ўзбекистон ҳудудида ҳамроҳ шахснинг визаси амал қилиш даврида, лекин 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда бўлиши мумкин.

    Маълумот учун:

    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги 5326-сон фармонига мувофиқ (1-банд) 2018 йил 10 февралдан бошлаб 7 та давлат, хусусан Исроил давлати, Индонезия Республикаси, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур Республикаси, Туркия Республикаси ва Япония фуқаролари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар ҳаво кемалари экипажининг аъзолари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланган.

    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги 5551-сон фармонига мувофиқ 2018 йил 5 октябрдан бошлаб Франция Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 январдаги 5610-сон фармонига мувофиқ Германия Федератив Республикаси фуқаролари учун 30 кунлик муддатга визасиз режим белгиланди.

    3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги 5611-сон фармони билан 2019 йил 1 февралдан бошлаб, 45 та давлат учун 30 кун муддатга виз визасиз режим эълон қилинди.

    4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги 5691-сон фармони билан 2019 йил 20 мартдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун, шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб Бирлашган Араб Амирликлари резиденти мақомини олган хорижий давлатлар фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгиланди.

    5. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги 5781-сон фармонига мувофиқ (1-Илова) 2020 йил 1 январдан бошлаб 20 та давлат, жумладан, Антигуа ва Барбуда, Барбадос, Белиз, Гренада, Доминикан Республикаси, Мексика Қўшма Штатлари, Гватемала Республикаси, Гондурас Республикаси, Коста-Рика Республикаси, Куба Республикаси, Никарагуа Республикаси, Панама Республикаси, Тринидад ва Тобаго Республикаси, Эл-Сальвадор Республикаси, Цент-Винсент ва Гренадинлар, Цент-Люсия, Багама Ороллари Ҳамдўстлиги, Доминикан Ҳамдўстлиги, Цент-Китс ва Невис Федерацияси, Ямайка фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинади.

    2. Соддалаштирилган тартибда ҳамда “e-visa.gov.uz” портали орқали туристик виза расмийлаштириш.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги 5326-сон фармонига мувофиқ 2018 йил 15 июлдан бошлаб электрон кириш визаларини бериш тизими ишга туширилди.

    2021 йил 15 март ҳолатига кўра, электрон виза олиш мумкин бўлган мамлакатларнинг умумий сони 57 тани ташкил қилади (2-Илова).

    Фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари ва Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига мурожаат қилмасдан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига 30 кун муддатга бир марталик, икки марталик ва кўп марталик кириш учун “e-visa.gov.uz” портали орқали “E-VISA.UZ” тизими ёрдамида электрон визани расмийлаштиришлари ва олишлари мумкин.

    Электрон визани расмийлаштириш ва беришга доир мурожаатни кўриб чиқиш муддати мурожаат берилган кундан ташқари икки иш кунини ташкил этади (Низомнинг 6-б, 2018 йил 4 июлдаги 3836-сон қарорга 1-илова.

    Хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикасига кириш учун электрон кириш визасини расмийлаштириш ва бериш учун консуллик йиғимлари миқдори қуйидагича белгиланган:

    - 20 АҚШ доллари - бир марталик;

    - 35 АҚШ доллари - икки марталик;

    - 50 АҚШ доллари - кўп марталик.

    Электрон визани расмийлаштириш учун мурожаат Ўзбекистон Республикасига келиш мўлжал қилинаётган санага камида 3 иш куни қолганда юборилиши лозим.

    Мурожаатни расмийлаштириш жараёни ариза берувчи электрон манзилдан (e-mail) ёки бошқа идентификаторлардан (мобил телефон рақами, ижтимоий тармоқлардаги аккаунт) фойдаланган ҳолда авторизациядан ўтиши мумкин (Низомнинг 15, 16-б, 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3836-сон қарорга 1-илова.).

    Хорижий фуқаро мурожаат қилганда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда Ташқи ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматлари томонидан белгиланадиган шакл бўйича шахсий маълумотларини киритади (Низомнинг 17-б.).

    Тақдим этилган маълумотлар дастлабки ишловдан ўтказилганидан ва ушбу маълумотлар олинганлиги портал томонидан тасдиқланганидан кейин хорижий фуқаро электрон виза расмийлаштирилганлиги учун тўлов тўлаши ва уни олиши мумкинлиги тўғрисида хабардор қилинади.

    Тўловни порталга интеграцияланган халқаро тўлов тизимлари орқали электрон шаклда амалга ошириш мумкин.

    Бунда ариза берувчи халқаро банк картаси эгаси бўлиши талаб этилмайди (Низомнинг 18-б.). Ўзбекистон Республикаси билан тузилган халқаро битимларга мувофиқ хорижий фуқаро республикага визасиз асосда ташриф буюришга ҳақли бўлса, мурожаат кўриб чиқиш жараёни электрон виза расмийлаштирилгунига қадар портал томонидан тўхтатилади ва ариза берувчи визани расмийлаштиришга зарурат йўқлиги ҳақида хабардор қилинади (Низомнинг 19-б.).

    Тўлов тўлангандан кейин хорижий фуқаронинг электрон манзилига унинг мурожаати кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги тўғрисида хабар юборилади, хабарда мазкур мурожаатнинг идентификация рақами кўрсатилади (Низомнинг 20-б.).

    Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда хорижий фуқаронинг электрон почтасига тегишли хабарнома юборилган ҳолда электрон виза бериш рад этилиши мумкин. Бунда консуллик йиғими суммаси қайтарилмайди (Низомнинг 21-б.).

    Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари ижобий бўлганда Давлат персоналлаштириш маркази ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда ТИВ ва ДХХ томонидан белгиланадиган шакл бўйича электрон кириш визаси ариза берувчининг электрон манзилига юборилади (Низомнинг 22-б.). Электрон виза ҳақиқий йўл ҳужжати (паспорт) асосида берилади. Уни алмаштириш ҳолатларида электрон виза қайта олиниши лозим. Бунда давлат божи қайта тўланади.

    Йўл ҳужжатида ва электрон визада кўрсатилган маълумотлар ўртасида номувофиқликлар ёки визани расмийлаштириш чоғида жойлаштиришда 3 тадан кўп техник хато ёки бошқа хатолар борлиги аниқланган тақдирда, хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига кириши рад этилади (Низомнинг 23-б.). Электрон виза уни расмийлаштирган хорижий фуқаронинг йўл ҳужжатига (паспортига) ёпиштирилмайди (Низомнинг 24-б.). Расмийлаштирилган электрон визанинг ҳақиқийлиги ва унинг амал қилиш муддати порталнинг маслаҳат сервислари орқали текшириб кўрилиши мумкин.

    Электрон визанинг амал қилиш муддати тугаганда порталнинг ахборот ресурсларидан электрон мурожаат ҳолати тўғрисидаги барча маълумотлар ўчириб ташланади (Низомнинг 25-б.). Хорижий фуқаро Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидаги ўтиш пунктларидан ўтаётганида унинг номига расмийлаштирилган электрон ёки қоғоз шаклидаги ҳақиқий электрон визани тақдим этади. ДХХ Чегара қўшинлари хорижий фуқарода электрон виза мавжудлигини мустақил текшириб кўриши мумкин (Низомнинг 26-б.).

    Маълумот учун:

    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПФ-5326-сон Фармонига мувофиқ дастлаб 39 та давлат, жумладан Европа Иттифоқи, Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари, шунингдек Ҳиндистон Республикаси, Канада, Янги Зеландия, Америка Қўшма Штатлари фуқаролари учун туристик визалар беришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилган. Хусусан, туристик ваучерни ёхуд таклиф қилаётган юридик ёки жисмоний шахснинг ТИВга мурожаатномасини тақдим этиш талаб этилмайди. ПФ-5611-сон фармонига мувофиқ ПФ-5326-сон фармонининг 1 иловаси (39 давлат рўйхати) ўз кучини йўқотди.

    2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон фармонига мувофиқ (фармоннинг -4-иловаси) 2019 йил 1 февралдан 76 та давлат учун электрон виза олиш имконияти тақдим этилган эди. Мазкур фармонга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар, шу жумладан:

    - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги ПФ-5693-сон Фармонига мувофиқ электрон виза олувчи мамлакатлар қаторига 2 та давлат, Эрон Ислом Республикаси ва Жанубий Африка Республикаси қўшилди;

    - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги ПФ-5691-сон Фармони мувофиқ Бирлашган Араб Амирликлари учун визасиз режим белгиланганлиги сабабли ПФ-5611-сон қарори билан тасдиқланган электрон виза олиш имконияти мавжуд бўлган мамлакатлар рўйхатидан БАА чиқариб ташланди;

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармони билан(1-Илова) 2020 йил 1 январдан бошлаб 20 та мамлакат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий қилинганлиги сабабли ПФ-5611-сон қарори билан тасдиқланган электрон виза олиш имконияти мавжуд бўлган мамлакатлар рўйхатидан 20 та давлат чиқарилди. 3. Бугунги кунда электрон виза олиш мумкин бўлган мамлакатларнинг умумий сони 57 тани ташкил қилади.

    3. Транзит орқали визасиз кириш. Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 4 июлдаги «Ўзбекистон Республикасига хорижий фуқароларнинг кириши тартибини оптималлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-3836-сон қарори билан 2018 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган фуқаролари учун визасиз кириш, вақтинча бўлиш тартиби жорий қилинди.

    2021 йил 15 март ҳолатига кўра, транзит орқали визасиз кириш мумкин бўлган мамлакатларнинг умумий сони 48 тани ташкил қилади (3-Илова).

    Бунда, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизматининг чегара қўшинлари бўлинмаларига пассажирлар тўғрисида олдиндан ўз вақтида маълумот берадиган ташувчининг учинчи мамлакатига авиачипта мавжуд бўлган тегишли давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидан транзит орқали ўтадиган фуқаролари учун — 5 суткадан ортиқ бўлмаган муддатда мамлакатнинг халқаро аэропортлари ўтказиш пунктлари орқали визасиз кириш, вақтинча бўлиш ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши мумкин.

    Маълумот учун:

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги ПҚ-3836-сон қарорига мувофиқ 101 давлат фуқароларига Ўзбекистонга беш кунгача визасиз транзит кириши жорий этилган бўлиб, мазкур қарорга визасиз режимли давлатлар сони кенгайгани ҳисобига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги ПФ-5551-сон Фармони (Франция учун визасиз режим), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 январдаги ПФ-5610-сон Фармони (Германия), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармони (45 та давлатга визасиз режим), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги ПФ-5691-сон Фармони (БАА учун визасиз режим), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПФ-6165-сон Фармонига мувофиқ 5 та давлат учун 10 кун муддатга визасиз режим) киритилиб, бугунги кунда визасиз транзит кириш мумкин бўлган давлатлар сони 48 тани ташкил этади.

    4. Яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқи

    Фуқаролари кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олувчи мамлакатлар сони жами 111 тани ташкил этди (4-Илова).

    Ўзбекистон Президентининг 1999 йил 26 февралдаги 2240-сон фармони билан тасдиқланган Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 400 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

    Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида — 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;

    Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида — 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда кўчмас мулк сотиб олган тақдирда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

    Маълумот учун:

    1. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 5 январдаги 5611-сон фармонига мувофиқ 109 та мамлакат фуқаролари кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга бўлди.

    2. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 19 мартдаги 5693-сон фармонига мувофиқ яшаш гувоҳномасини олувчи мамлакатлар сони яна 2 тага (Эрон Ислом Республикаси ва Жанубий Африка Республикаси) кўпайди.

    Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

    Ахборот хизмати

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates