Ўзбекистонга 3-авлод индикатор ва мониторинг мобил лабораторияси олиб келинди

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига «Роспотребнадзор» томонидан 3-авлод индикатор ва мониторинг мобил лабораторияси тақдим этилди.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига 3-авлод индикатор ва мониторинг мобил лабораторияси тақдим этилди.

    Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлигида Россия Федерациясининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати (Роспотребнадзор) раҳбари — бош давлат санитария врачи Анна Попова бошчилигидаги делегация қабул қилинди.

    «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова икки давлат ўртасида аҳолининг санитария-эпидемилогия осойишталигини таъминлаш, ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олиш борасида ҳозирда 5 та қўшма лойиҳа амалга оширилаётгани, келгусида ушбу ҳамкорликни янада кенгайтириш соҳани такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

    Ушбу замонавий лаборатория бактериал ва вирусли ўта хавфли юқумли касалликларга қарши тезкор чоралар кўриш, эпидемиологик текширувни амалга ошириш, жумладан, биологик материал ёки бевосита инфекция ўчоғидаги атроф-муҳит объектларининг ўзига хос кўрсаткичларини йиғиш ҳамда намуналар олишга мўлжалланган.

    Ушбу замонавий лаборатория бактериал ва вирусли ўта хавфли юқумли касалликларга қарши тезкор чоралар кўриш, эпидемиологик текширувни амалга ошириш, жумладан, биологик материал ёки бевосита инфекция ўчоғидаги атроф-муҳит объектларининг ўзига хос кўрсаткичларини йиғиш ҳамда намуналар олишга мўлжалланган.

    Лабораториядан фавқулодда вазиятларда юқумли касалликларнинг табиий ўчоқларига кириб бориб, эпидемиологик ва эпизоотологик мониторинг ўтказишда фойдаланиш мумкин. Унда диагностик тадқиқотлар ПЗР, Иммунофермент таҳлили (ИФА), Иммунохроматографик таҳлил (ИХА), флуорестик антитаналар усули (МФА) ёрдамида амалга оширилади.

    Замонавий автолаборатория биологик хавфсизликни таъминлаш воситалари, хусусан, ҳаво тўлқинини назорат қилувчи тизим, 3-авлод микробиологик хавфсизлик ва ПЗР бокслари, шахсий ҳимоя воситаларини ечиш учун изолясия қилинган хона, масофадан туриб бошқарилувчи ультрабинафша дезинфекция тизими, материалнинг лабораторияга киритилиши учун шлюз-камераси билан жиҳозланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates