баннер
1 фев 2025
04:46

    Ўзбекистонга картошка импорти фақат Қозоғистонга боғланиб қолмаган — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

    Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Республикаси картошка экспортига чеклов қўйгани, бу эса мамлакатимизда картошка нархининг сезиларли даражада ошишига олиб келиши ҳақидаги хабарлар тарқалди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатимиз аҳолисининг картошкага бўлган йиллик талаби 4 миллион тоннани ташкил этади.

    Ўтган йилда мамлакатимизда жами 3,7 миллион тонна, шундан асосий майдонда 2,7 миллион тонна ва такрорий экин сифатида 1 миллион тонна картошка етиштирилган. Мазкур ҳосилнинг 600 минг тоннаси кейинги мавсумда экиш учун уруғлик сифатида захира қилинган ва табиий йўқотиш 100 минг тонна (3%) атрофида белгиланган.

    2024-2025 йил қиш ва баҳор мавсуми учун маҳаллий ҳокимликлар томонидан жалб қилинган тайёрлов корхоналари томонидан 245,5 минг тонна картошка захирага жамғарилган ва fsp.agro.uz онлайн платформаси орқали субъектлар кесимида мониторинг йўлга қўйилган.

    Захирага жамғарилган маҳсулотни ички истеъмол бозорига чиқариш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ҳар 10 кунлик тармоқ жадвали ҳудудлар кесимида тасдиқланиб, ижросини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига юборилган.

    Жорий йил 20 январь ҳолатига маҳаллий ҳокимликлар томонидан жалб қилинган тайёрлов корхоналари томонидан жами 6,3 минг тонна картошка ички бозорларга савдога чиқарилган, захира қолдиғи 239,2 минг тоннани ташкил қилади.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech