Самарқандда вазни 2,2 кг картошка етиштирилди

    Агросектор 26 июл 2023 1796

    Бу кимёвий ўғитлар эмас, балки ишни омилкорлик билан ташкил қилишнинг амалдаги самарасидир.

    Самарқанднинг Тайлоқ, Булунғур ва Жомбой туманлари миришкорлари азалдан картошка етиштиришнинг сир-асрорларини пухта ўзлаштиришган. Жорий йилда ҳам вилоятда картошка ҳосилдорлиги ҳар қачонгиданда баракали келди.

    Биргина Тойлоқ туманида жойлашган Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Самарқанд илмий тажриба станциясида жорий йил картошканинг «Боғизоғон», «Раъноми», «Эволюшин», «Аризона», «Силвана» ва «Лусинда» навлари экилган эди.

    Ўз вақтида берилган агротехник ишловлар албатта самарасиз кетмади. Бугун бу ерда етиштирилган картошка ҳосили барчанинг кўзини қувнатмоқда. 11 гектар ер майдонининг ҳар гектаридан ўртача 35-40 тоннадан 50-52 тоннагача ҳосил олишга эришилди.

    Эгатдан ковланган картошкаларнинг айримлари 2 кг.дан 2,2 кг.гача тош босаётгани ҳам бор гап. Картошкаларнинг ўртача вазни 350-600 граммни ташкил қиляпти. Бу асло кимёвий ўғитлар натижаси эмас, балки ишни омилкорлик билан ташкил қилишнинг амалдаги самарасидир.

    Бундан ташқари, алмашлаб экишнинг тўғри йўлга қўйилганлиги, экиш муддати, асосийси томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш, ўсув даврида 2-3 бор таркибида микро ва макроэлементлар мавжуд бўлган озуқалар билан суспензия қилинганлиги юқоридаги натижага эришишга замин яратди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates