Ўзбекистонга навбатдаги ВАР техникалари олиб келинди

    Айни кунларда ЎФА томонидан «Hawk-Ee» компанияси билан келишувга эришилган ҳолда учинчи ВАР техникалари олиб келинди.

    Бугунги кунда футболга замонавий технологияларнинг кириб келиши ортидан футбол жадаллик билан ривожланиб бормоқда, бу эса мухлисларга янада сифатли ўйин тақдим этиш имкониятини оширмоқда.

    Табиийки, футболнинг янада жозибалироқ бўлишида сифатли ҳакамлик ҳам муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси соҳани ривожлантиришда замонавий технологиялар имкониятларидан оқилона фойдаланиш, хусусан ҳакамликни янги даражага олиб чиқишни ўз олдига вазифа сифатида белгилаб олган.

    Бу борада ҳакамларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, тажрибасини ошириш, ВАР тизимини такомиллаштиришга эътибор қаратилмоқда.

    Айни кунларда ЎФА томонидан «Hawk-Ee» компанияси билан келишувга эришилган ҳолда учинчи ВАР техникалари олиб келинди. Уларнинг ўрнатилиш жараёни бўйича мутахассислар қизғин иш олиб бормоқда. Бу орқали эса тез орада миллий чемпионатимизда ВАР тизими иштирокидаги ўйинлар сони янада ортишига эришилади, дея хабар беради Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ахборот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates