Қайд этилишича, таклиф этилаётган иш ўринлари 300 та бўлиб, қабул қилинадиган номзодларга 3000 евродан тўланади (солиқлар ушлаб қолингандан сўнг 2000 евро атрофида).
Шунингдек, Номзодлар 23-43 ёш оралиғида, БС ҳайдовчилик гувоҳномасига, Немис тилидан А2 ёки Б1 даража халқаро тил сертификатига эга бўлиши ва судланмаган ҳамда жисмонан соғлом бўлиши талаб этилади.
Танлаб олинган номзодларга эса визани расмийлаштириш, авиачипта ва аэропортдан иш жойигача трансфер каби имтиёзлар берилади.
Номзодларга Германияга жўнаб кетиш олдидан (виза жараёни бошланганда 1 ой) SBH West ташкилоти кўмагида “Ватанпарвар“ марказида касбий немис тили ўқитилади ва қайта тайёрлов курслари ўтказилади.