Бу ҳақда агентликнинг Telegram`даги «Хорижда иш» эълонлар каналида хабар қилинди.
Қайд этилишича,
- пайвандчи,
- муҳандис-механик,
- чилангар йўналишларида 70 та бўш иш ўрни мавжуд. Ойлик-маош 1800 евро ойлик (Уй ижараси ва овқатланиш ўз ҳисобидан бўлади).
Иш жадвали ҳафтасига беш кун (40 соат) бўлиб, синов муддати олти ойни ташкил қилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
- ёш чегараси: 40 ёшгача
- немис тилидан камида А2 даражадаги Гёте, Телc ёки ÖSD халқаро сертификат
- метал технологияси, қишлоқ хўжалиги ва техника йўналишида касб таълим дипломи ёки
- автомобилсозлик, машинасозлик, аграр машинасозлик бўйича бакалавр дипломи
- соҳа бўйича камида 1 йиллик тажриба
- иш жадвали: ҳафтасига 5 кун, 40 соат
Танлаб олинган номзодларга қуйидаги имтиёзлар берилади:
- авиабилет;
- аэрапортдан иш жойигача трансфер;
- арзонлаштирилган яшаш жойи топишда ёрдам.
Улардан, шунингдек, металл технологияси, қишлоқ хўжалиги ва техника йўналишида касб таълим дипломи ёки автомобилсозлик, машинасозлик, аграр машинасозлик бўйича бакалавр дипломи, соҳа бўйича камида 1 йиллик тажриба, судланмаган ва жисмонан соғлом бўлиши талаб этилади.
Номзодлар қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Мурожаат учун: +998 71−202−33−55 (ички рақам 10).