Ўзбекистонлик болалар Озарбайжондаги халқаро фестивалда Гран-при соҳиби бўлди

    Таълим 19 июн 2025 1124

    Озарбайжоннинг Баку шаҳрида II “Viva Azerbaijan” халқаро танлов-фестивали бўлиб ўтяпти.

    Маданият вазирлиги маълумотига кўра, Ўзбекистон номидан иштирок этган “Томоша“ болалар мусиқий театр-студияси мазкур танловнинг Гран-при соҳиби бўлди.

    Грузия, Монголия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, БАА вакиллари қатнашган ушбу танловда “Томоша“ театр-студияси ўзбек миллий урф-одатлари билан бир қаторда турли миллатлар маданиятини ўз ичига олган театрлаштирилган фольклор томошасини намойиш этди.

    Энг олий ўринга лойиқ кўрилган ҳамюртларимизнинг дастури бутун дунёдан йиғилган томошабинлар олқишига сазовор бўлиб, мутахассислар томонидан танловнинг энг чиройли ва ёрқин чиқиши дея эътироф этилди.

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Нодира Қурбонова раҳбарлигидаги “Томоша“ болалар мусиқий театр-студиясининг ёш ижодкорлари 2024 йилда Дубай шаҳрида ўтказилган “Dubai Grand Festival” халқаро болалар театрлари танловида ҳам Гран-при соҳиби бўлган эди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates