Ўзбекистонлик давлат хизматчилари ва стипендиатлар БМТ тизимида стажировка ўташи мумкин бўлади

    Таълим 24 сентябр 2025 814

    «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори Гулноза Исмаилова БМТнинг Халқаро фуқаролик хизмати комиссияси (UN ICSC) раиси Ларби Жакта билан учрашув ўтказди. Томонлар комиссиянинг Жамғарма ва Бошқарув самарадорлиги агентлиги билан ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларини муҳокама қилдилар.

    Давлат бошқаруви, фуқаролик хизмати ва илмий тадқиқотлар йўналишлари бўйича БМТ тизимида давлат хизматчиларининг малакасини ошириш дастурларини ўз ичига олган қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олинди.

    Учрашув якунида ҳамкорлик ҳақида битим имзоланди. Ушбу битим «Эл-юрт умиди» жамғармаси тарихида БМТ тизими ташкилоти билан алоқаларни мустаҳкамловчи илк расмий ҳужжат ҳисобланади.

    Ҳужжатга кўра, томонлар давлат хизматчилари ва жамғарма стипендиатларини тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш бўйича қўшма дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, тадқиқотлар ва техник ишланмалар билан алмашади. Конференциялар, семинарлар, амалий машғулотлар ва бошқа касбий тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. UN ICSC рақамли бошқарув, инсон ресурсларини бошқариш ва фуқаролик хизмати амалиёти соҳаларида экспертлик ва техник ёрдам кўрсатади, деб хабар беради «Эл-юрт умиди» жамғармаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates