Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Сафина Саъдуллаева финалга чиқди

    Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Саъдуллаева "Париж-2024" ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.

    Баландликка сакраш дастурининг саралаш босқичида иштирок этган Сафина В гуруҳида 1.95 метр натижа қайд этиб, 4 август куни бўлиб ўтадиган финал дастурига йўлланма олди.

    Маълумот учун, Сафина Саъдуллаева халқаро тоифадаги спорт устаси ҳисобланади ва бир қатор нуфузли турнирларда совриндор бўлган.

    Сафина Саъдуллаева енгил атлетикачиларимизнинг Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларидаги иштирокини бошлаб берди.

    Мавсумдаги энг яхши натижасини кўрсатган Саъдуллаева шу тариқа 4 август куни бўлиб ўтадиган финал дастурига йўлланма олди.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates