баннер
1 апр 2025
10:25

    Бош консулхона Туркияда ёлғон иш таклифларидан огоҳлантирди

    Сўнгги пайтларда айрим фирибгар шахслар Ўзбекистон фуқароларига Туркияда юқори маошли иш таклиф қилиб (асосан фуқароларнинг таниш-билишлари орқали), уларни алдаш ҳолатлари кўпаймоқда.

    Қайд этилишича, фирибгарлар ишга жойлашиш, уй-жой ва қонуний ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича ёлғон ваъдалар бериб, фуқароларни оғир аҳволга солмоқда.

    Бош консулхона ноқонуний меҳнат фаолиятини бошлаган ёки фирибгарлар томонидан алданганлар, қуйидаги муаммоларга дуч келишини маълум қилди.

    — Иш ҳақи ваъда қилинганидан анча кам тўланиши ёки умуман берилмаслиги
    — Иш шароитлари оғир ёки ёмон бўлиши
    — Иш берувчи томонидан ноқонуний эксплуатация ва ҳақорат
    — Туркияда ноқонуний меҳнат қилиш оқибатида депортация ва жарималар
    — Туркияга келганингиздан сўнг, аэропортда кутиб олиш ваъда қилиниб, пулингиз ўзлаштирилгандан кейин воситачининг ғойиб бўлиши.

    Юқоридаги ҳолатларда ватандошларимиз ва иш таклиф қилган шахслар ўртасида ҳеч қандай расмий ҳужжат мавжуд бўлмаганлиги сабабли, фирибгарларни жавобгарликка тортиш жуда қийин бўлади.

    Туркияда ишлаш учун чет эллик фуқаролар махсус рухсатнома – иш рухсатномасига (Çалışма İзни) эга бўлишлари шарт!

    Шунингдек консулхона иш излаш учун фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (www.migration.uz) (http://www.migration.uz/) ёки лицензияга эга расмий агентликларга мурожаат қилишни таклиф қилди.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech