Ўзбекистонлик ўқувчи 53-Халқаро физика олимпиадасида (IPHO) бронза медалини қўлга киритди

    Ушбу медал Халқаро физика олимпиадасида (IPHO) қўлга киритилган Ўзбекистон тарихидаги 3-бронза медали ҳисобланади.

    Жорий йилнинг 10-17 июль кунлари Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган 53-Халқаро физика олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Жавоҳир Султонов бронза медалини қўлга киритди.

    Маълумот учун, мазкур олимпиадада 91 та мамлакатдан жами 400 нафардан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Ушбу медаль Халқаро физика олимпиадасида(IPHO) қўлга киритилган Ўзбекистон тарихидаги 3-бронза медали ҳисобланади.

    Терма жамоамиз аъзолари мазкур нуфузли мусобақада 2015-йилдан буён иштирок этиб келишмоқда ва ҳозирга қадар жами 3 та бронза медални (2018, 2021, 2023) қўлга киритишган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates