Ўзбекистоннинг “EXPO-2025”даги иштироки шунчаки кўргазмада қатнашиш эмас — Саида Мирзиёева

    Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева очилиш маросимида нутқ сўзлаб, Ўзбекистон ўз келажагини барқарор тараққиёт, таълим ва инновацияларда кўришини алоҳида таъкидлади.

    Ёш авлод энергияни тоза манбалардан олиши, маданият эса одамларни бирлаштирувчи куч бўлиши биз учун жуда муҳим, — деб ёзади Саида Мирзиёева ўзининг Телеграм каналида.

    “EXPO-2025” доирасида Японияда Алибек Кабдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри саҳнага чиқди.

    Японияда созандаларимизни яхши билишади ва қадрлашади. Шу боис бу концерт Қуёш чиқар юрт аҳолиси учун чинакам совға бўлди, — дейди у.

    Дастур доирасида гала-концерт, шу жумладан Аматобу Кагуранинг Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги азалдан дўстона алоқаларни мадҳ этувчи Cэлестиал Данcэ / 天翔神楽 номли янги асарининг жаҳон премьераси бўлиб ўтди.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates