Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича йиғилиш ўтказилди

    Ўтган ҳафтада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ишчи гуруҳнинг 7-йиғилиши ўтказилди.

    Йиғилиш давомида товарлар ва хизматлар савдоси, инвестиция, божхона, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария, интеллектуал мулк ҳуқуқлари ва бошқа соҳалар муҳокама қилинди.

    Шу ўринда таъкидлаш лозимки, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари ва қоидаларига уйғунлаштириш ЖСТга аъзолик масалаларини жадаллаштиришнинг асосий бўғини ҳисобланади.

    Шунга мувофиқ, тадбирда адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов Ишчи гуруҳнинг 6-йиғилишидан кейин амалга оширилган қонунчиликдаги ўзгаришлар, миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар ҳамда янги чора-тадбирлар ҳақида тақдимот қилди.

    Шунингдек, Миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш бўйича янги чора-тадбирларни ўз ичига олган янгиланган Қонунчилик ҳаракатлари режаси, қабул қилинган ҳужжатлар ва ишлаб чиқилан лойиҳаларнинг таржималари ЖСТ Котибиятига тақдим этилди.

    Йиғилиш сўнггида Ишчи гуруҳ йиғилиши иштирокчилар томонидан Қонунчилик ҳаракатлари режасини амалга оширишдаги сезиларли муваффақият юқори баҳоланди ва қонунчиликни мувофиқлаштириш бўйича ишлар давом эттирилиши маълум қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates