Ўзбекистоннинг меҳнат муносабатлари йўналишидаги ислоҳотлари дунё миқёсида тан олиняпти

    Олий Мажлис Сенати Раиси – Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаеванинг Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) бош директори Жилбер Унгбо билан Женева шаҳридаги учрашувида ҳамкорлик алоқаларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама этилди.

    Ж.Унгбо Ўзбекистонни ХМТнинг Маъмурий Кенгаши аъзолигига сайлангани билан самимий қутлаб, Ўзбекистонда меҳнат муносабатлари йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

    Эришилган натижа ва тажрибани намуна сифатида минтақа, қолаверса, жаҳон мамлакатларига кенг тарғиб қилинаётганлигини маълум қилди.

    Мулоқот давомида муносиб меҳнат тамойилларини тизимли татбиқ этиш ишларини янада такомиллаштириш, шунингдек, ХМТ билан ижтимоий адолат Глобал коалицияси доирасида олиб борилаётган ҳамкорлик муносабатларига алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Суҳбат чоғида Ж.Унгбонинг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи дастури юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates