Тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган учрашувда Президент Виола Амҳерд сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасида юқори даражадаги икки томонлама алоқалар сезиларли фаоллашганини таъкидлади. У Швейцария ҳукумати Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ва Швейцария иқтисодиёти ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун катта салоҳиятга эга эканини билдирди. Хусусан, фойдали қазилмаларни ўзлаштириш, "яшил" иқтисодиёт, "яшил" энергетика, сув ва энергияни тежаш технологияларини жорий қилиш, иқлим ўзгариши ва экология муаммолари оқибатларини бартараф қилиш, касбий таълим тизимида Швейцария дуал таълим моделини жорий қилиш борасида ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод Ахатов 2023 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистоннинг ГФРдаги элчиси сифатида Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ишонч ёрлиқларини топширган эди. топширган эди. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Швейцарияда ҳам мамлакатимизнинг расмий вакили ҳисобланади. Берлинга тайинланганига қадар, у 2020-2023 йиллар Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонасига раҳбарлик қилган.