Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Черногория Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

    Ойбек Шахавдинов ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг Венгрия, Хорватия, Словения ва Черногориядаги элчиси ҳисобланади.

    Икки томонлама муносабатлар тарихида Ўзбекистоннинг Черногориядаги биринчи Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Шахавдинов (қароргоҳи Будапешт шаҳрида жойлашган) 25 ноябрь куни Черногория Президенти Яков Милатовичга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

    Президент қароргоҳида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон-Черногория муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, уларни янги сифат босқичига олиб чиқиш бўйича истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.

    Президент Яков Милатович Ўзбекистон халқини ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида эришилган муваффақиятлар билан табриклаб, юртимизга тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик тилади. Черногория раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари муҳимлигини таъкидлади.

    Черногория икки томонлама муносабатлар, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий соҳалардаги салоҳиятни юқори баҳолайди. Президент сайёҳлик ва гуманитар алмашинувлар учун қулай шароитлар яратиш муҳимлигини таъкидлади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Черногория ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2006 йил 19 декабрь куни ўрнатилган.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates