Тахти Қорача довонида қулаган тош остида қолганларнинг икки нафари Венгрия фуқароси бўлган

    Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси ҳалок бўлганларнинг яқинларига ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.

    «Ўзбекистон Республикасининг Венгрияда элчихонаси «Китоб-Самарқанд» йўлида Қашқадарё вилоятида тошлар қулаб тушиши оқибатида икки нафар Венгрия фуқаросининг фожиали ҳалок бўлганлиги ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилди.
    Вафот этганларнинг яқинларига ва оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз. Ушбу бахтсиз ҳодиса, афсуски, дунёнинг исталган нуқтасида содир бўлиши мумкин бўлган табиий офат оқибатида рўй берди.
    Ўзбекистон томони барча тафсилотларни аниқлаш учун синчковлик билан тергов ўтказмоқда. Шунингдек, ҳалок бўлганларнинг жасадларини ватанларига тез орада қайтаришда тўлиқ ёрдам беришга тайёрмиз," дейилади таъзия матнида.

    Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Тахти Қорача довонида жойлашган М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлининг 1137-километрида тоғдан қулаган улкан тош Cobalt русумли автомобилни пачоқ қилган. Ҳодиса тахминан соат 16:00 да содир бўлган. Самарқанд йўналишида кетаётган машинадаги уч кишининг барчаси воқеа жойида ҳалок бўлганди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates