Унда икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, мамлакатимизда космик фаолият соҳасини янада ривожлантириш мақсадида Франциянинг етакчи олий таълим муассасаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Самимий мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбеккосмос агентлиги Бош директори Шуҳрат Кадиров Франция Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Орелия Бушез хонимга Космик тадқиқотлар миллий маркази (CNES) ҳамда «Airbus Defence and Space» билан ҳамкорликнинг бугунги ҳолати юзасидан маълумот берди.
Жумладан, «Airbus Defence and Space» ва Ўзбеккосмос агентлиги томонидан пилот лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилаётганлиги ҳақида хабар берди.
Ўз навбатида, Орелия Бушез хоним Франциянинг Thales, Eutelsat каби етакчи компаниялари ҳам Ўзбеккосмос агентлиги билан ишлашга қизиқиш билдираётгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги матбуот хизмати.